Ўзбекистон | 19:56 / 16.01.2021
26055
5 дақиқада ўқилади

Имтиҳон тестлари қандай тайёрланади? ДТМнинг ёпиқ биносидан репортаж

Миллиондан ортиқ абитуриентлар йил бўйи 1 августда бошланажак ОТМга кириш имтиҳонларини кутади, унга бор куч-ғайрати билан тайёрланади. Ўз навбатида, имтиҳон саволларини тузишга масъул бўлган Давлат тест маркази ҳам абитуриентлар билимини адолатли баҳолаш учун йил давомида тайёргарлик кўради.

ДТМ тест саволлари тузилишидан, уларни чоп этиш, имтиҳонни ташкил қилиш ва натижалар эълон қилингунга қадар давом этадиган узоқ ва мураккаб жараён ҳақида маълумот бериш мақсадида ОAВ вакиллари учун ўзига хос пресс-тур ташкил этди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Тест китоблари қандай тайёрланади?

Дастлаб давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар рўйхати шакллантирилади. Сўнг мутахассислар иштирокида фан мазмуни таркиби муҳокама қилинади ва кенгашда тасдиқланади. Турли фанлар бўйича мутахассислар тест топшириқларини ишлаб чиқади ва тестлар апробацияси (синови) ўтказилади. Сўнг натижалар таҳлил қилиниб, айнан шу таҳлилларга асосланиб, имтиҳон саволлари тузилади. Улар бир неча босқичли экспертизадан ўтказилгач, саволлар базаси шакллантирилади. 26 кишидан иборат экспертлар гуруҳи саволларни текширади.

ДТМ бошқарма бошлиғи Умид Дўстназаровнинг айтишича, тест тузиш жараёнида таълим муассасалари ўқувчиларни қандай стандарт ва адабиётлар асосида ўқитаётгани аниқлаштирилади ва шулардан келиб чиқиб, тест тузилади. Тест китоблари шакллантириладиган бинода компютерларнинг бирортаси интернетга уланмаган. Кириб-чиқишда ҳам ҳеч қандай телефон, ахборотни олиб чиқишга имкон берадиган қурилмага рухсат этилмаган.

«Тестлар тарқалмаслиги учун шу нуқтагача, яъни инсоннинг виждонигача бўлган жараённи назорат қиламиз. 198 минг тест тузилади ва уларни хотирада сақлаб қолиш ҳам қийин, албатта. Бу ёғи уларнинг (тест тузувчиларнинг) виждонига боғлиқ масала», дейди Умид Дўстназаров. Унинг айтишича, бирор марта ДТМ ходими саволларни бинодан олиб чиқиши ҳолати кузатилмаган. Саволларни тузадиган мутахассислар фақат ДТМда ишлайди.

Тестлар тузилгач, апробация бўлади. Яъни, улар амалда синаб кўрилади. Бирор савол жуда қийин ёки жуда осон бўлса, у қайта ишланади. Шунингдек, синовларда деярли танланмаган вариантлар алмаштирилади. Бир сўз билан айтганда, абитуриентлар учун тестларнинг қийинлик даражаси текширилади.

Тест китобларини чиқарадиган техникалар муҳрланган

Кейинги жараёнда тест топшириқларига ўзгартиришлар киритилади ва нашрга тайёрланади. Жараён билан Тест материалларини чоп этиш ва шакллантириш бўлими бошлиғи Отамурод Мадиев таништирди. Унинг сўзларига кўра, принтерлар тестни китоб ҳолида чоп этиб, чиқариб беради. 1 соатда 6 200 дона китоб чоп этилиши мумкин. Техникалар 1 суткада 100 мингга яқин тест китобини чиқара олади. Бу ердаги ҳамма принтер муҳрланган ва зарур хавфсизлик чоралари кўрилган.

Тест китоблари тайёр бўлгач, манзиллар бўйича қутилар тайёрланиб, уларга жўнатиш муҳрлари босилади ва ичига қайтариш муҳри ҳам солиб юборилади. Тестлар якунланиб, қоплар қайтганидан кейин улар ичидан жавоблар варақаси олинади. Сканер тўхтамасдан ўқиши учун махсус маркерларда белги қўйилади.

Тест синовларининг компютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Искандаровнинг айтишича, Япония ва Туркия каби ривожланган давлатларда ҳам худди шу сканерлардан фойдаланилади. Катта аниқликда ишлайдиган ускуна тест жавобларини текширишда адашмайди. Тестлар текшириб олингач, натижаларни чиқариш жараёни бошланади.

«Тест жавоблари натижалари чиқиш жараёни бошланиши биланоқ экранда ёзиб олинади. 17 та тугма билан тест натижасини чиқариш мумкин. Бу жуда оддий ва осон усулда ташкиллаштирилган», дейди Тест синовларининг компютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Саволлар базаси ва кунлик тест натижасини ҳисоблаш тезлиги ошиб боряпти

Сўнгги 4 йилда ОТМга кириш тест синовлари учун шакллантирилган тест топшириқлари миқдори сезиларли даражада ўсган. Масалан, 2017 йилда 37 мингдан ортиқ тест топшириқлари тайёрланган бўлса, 2020 йилга келиб, 198 мингдан зиёд тест саволлари базаси шакллантирилган. Мос равишда, тест натижасини кунлик текшириш миқдори ҳам кўпайган. 2019 йил 1 кунда 71 мингдан зиёд тест жавоблари текширилган бўлса, 2020 йил бу кўрсаткич 118 мингдан зиёдни ташкил қилган.

ДТМ раҳбари Мажид Каримов пресс-тур давомида 2021 йилги имтиҳонлар учун режалар ҳақида маълумот берди

Унга кўра, абитуриентларга фанлар мажмуаси мос бўлган таълим йўналишларини чекланмаган миқдорда танлаш имкониятини яратиш, абитуриентларнинг мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилиятини баҳолайдиган тест топшириқларини ишлаб чиқиш мақсад қилинган. 

Шунингдек, чет тилини билиш бўйича кўп даражали тест тизимини амалиётга жорий қилиш ва йил давомида тест синовларини ташкил этиш учун республиканинг барча ҳудудларида бино ва иншоотлар қуриш ҳам 2021 йил режага киритилган.

Кўпчилик ДТМ фаолияти фақат ОТМга кириш имтиҳонларида тест тузишдан иборат деб ўйлаши мумкин, лекин аслида марказ кўплаб ташкилот ва муассаса ходимлари учун ҳам тестлар ўтказади. Масалан, ўтган йилда 28 турдаги тест синовлари ўтказган бўлса, бу йил 35 турдаги синовлар ўтказишни режалаштирилган.

Зуҳра Абдуҳалимова, Kun.uz мухбири.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Муҳиддин Қурбонов.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти