09:00 / 17.01.2021
8488
Реклама

LG: Ҳатто уйда бўлсангиз ҳам воқеалар марказидасиз

Муваффақиятли кишиларнинг ҳаёт тарзи доимий ҳаракат ва тезкор суръатдан иборат. У эса ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёргарликни талаб этади. Айнан шунинг учун ҳам одамлар нафақат одатий овқатлардан қувват олиш ҳақида қайғурадилар, балки руҳий саломатликка ҳам кўпроқ вақт ва эътиборларини ажрата бошладилар. Кўпчилик сифатли телевизион контент (мусиқа, кино ва телесериаллар)дан завқ олади. LG Electronics (LG) телевизорлари билан эса бу жараён янада фойдали ва ёқимли тус олади.

LG телевизорлари – дисплейга узатиладиган тасвир сифатини автоматик равишда ошириш орқали уйингизни замонавий рақамли ва мультимедия кўнгилочар ўйин-кулгу билан тўлдиришга ёрдам берадиган инновацион ечимлар. Улар ёрдамида сиз севимли фильм ва телесериал саҳналарига янгича назар солишингиз мумкин. Замонавий моделлар экранлари тасвирнинг юқори аниқлиги ва унинг тафсилотларини тақдим этади. Бу эса LG компанияси мутахассисларнинг илғор ишланмалар соҳасида узоқ вақт давомида олиб борган ишлари натижасидир.

Ўзини ёритувчи пикселлар технологиясига эга LG OLED замонавий телевизори дизайни эстетик ҳузур ва илҳом беради. Бу каби инновациялар туфайли сиз нафақат севимли фильмларингиз сюжетларидан, балки жаҳон рассомчилиги дурдоналаридан ҳам баҳра олишингиз мумкин. Ушбу телевизор уй галереяси функциясига эга. У ёрдамида сиз ўзингизга ҳар куни таниқли рассомларнинг ажойиб асарларидан илҳомланиш имкониятини тақдим этасиз.

LG NanoCell линейкаси телевизорлари кино ва видео ўйинлар учун ғаройиб ечим – 4K кенгайтмаси ва интеллектуал процессор ёрдамида ҳаётингизни ёрқин таассуротларга тўлдиради. Буларнинг бари тасвирга махсус ишлов бериш ва фильтрлаш сабаблидир. У эса экранда фақат тоза рангларни акс эттиришда ёрдам беради. LG экранларининг ғаройиблиги ҳам ана шу жиҳатда намоён бўлади. Видео кетма-кетлик оптимизацияси уйингизни ҳақиқий кинотеатрга айлантиради.

LG Smart TV телевизорлари ўйин-кулгудан тортиб, маърифийгача бўлган хилма-хил контентдан баҳра олиш имконини беради. Сиз дўкондаги иловаларни дидингизга мос равишда ўрнатиб олишингиз мумкин. Smart TV функцияси сабабли телевизор стриминг ва мусиқа каналлари улкан танлови орасида сизга мос келадиган ҳамда сизни рағбатлантирадиган контентни танлашда ёрдам беради. Шунингдек, сиз учун ошпазлик китоби, фитнес мураббийси ва ҳатто хорижий тил бўйича ўқитувчига ҳам айланади. Бўш вақтингизни фойдали ўтказинг. Янги марраларни забт этинг ва буни LG компаниясининг инновацион телевизорлари билан бирга амалга оширинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top