Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йили Ўзбекистонга келиб тушган расмий пул оқими ошди
Карантин ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми ошган.
2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълумот берган.
Таъкидланишича, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,2 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 миллион долларга ёки 15 фоизга ошди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,83 миллиард долларга етди.
2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказган.
Шунга қарамай, жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолди.
Ушбу тенденция кўпроқ нолегал пул ўтказма ва ташувларнинг кўпроқ банк хизматлари орқали юборилгани билан изоҳланади.
Маълумот учун, пул ўтказмалари айниқса март-апрел ойларида сезиларли камайган (пандемия муносабати билан Россияда ишланмайдиган ҳафталар эълон қилинганди), май ойида апрелга нисбатан икки баробарга ошган. Шу билан бирга, пул ўтказмалари июн ва август ойларида ўтган йилги кўрсаткичдан ошгани қайд этилган.
Мавзуга оид
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
13:45 / 24.04.2026
Биринчи чоракда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 13 фоизга ошди
17:45 / 31.03.2026
Қайси иловалар орқали фоизсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин?
14:51 / 31.03.2026