Жаҳон | 18:47 / 18.01.2021
6824
1 дақиқада ўқилади

Германияда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди

Олимлар ҳозирча мазкур штамм қандай хусусиятларга эга эканлиги борасида аниқ фикр билдира олмаяпти.

Фото: AFP

Бавариядаги Гармиш-Партенкирхен шаҳри клиникасида коронавируснинг номаълум мутацияси авж олиши қайд этилди. Шифохонада 52 нафар бемор ва 21 нафар шифокор янги штамм юқтирган, деб хабар бермоқда Muenchner Merkur нашри.

Касаллик юқтирганларнинг барчасидан олинган таҳлил натижалари Charité шифохонасига юборилган бўлиб, шифохона мутахассислари у коронавируснинг бутунлай янги тури эканлигини аниқлаган.

Олимлар ҳозирча мазкур штамм қандай хусусиятларга эга эканлиги борасида аниқ фикр билдира олмаяпти.

Charité мутахассисларининг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича коронавируснинг 12 мингдан ортиқ мутацияси қайд этилган.

Маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 95 миллиондан ошган, 2 миллиондан ортиқ киши касалликдан вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид