Ўзбекистон | 12:23 / 19.01.2021
13762
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 20 январ куни ёмғир ва қор ёғиши мумкин

 Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 20 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид