Жаҳон | 00:28 / 19.01.2021
10733
1 дақиқада ўқилади

Пенс Трамп билан фахрланишга арзигулик сабаб борлигини айтди

Фото: Reuters

АҚШ вице-президенти Майк Пенс президент Дональд Трамп маъмурияти эришган натижалар фахрланишга арзигулик эканини айтди. У Twitter’да Трамп бошқаруви вақтида АҚШ янги урушга киришмаганидан фахрланишини ёзди.   

“Мен маъмуриятимиз иши тугашига саноқли кунлар қолганда унинг бошқаруви вақтида Америка ўнлаб йиллар давомида биринчи марта янги урушга киришмаганини фахр билан айта оламан. Бу куч эвазига эришилган тинчликдир”, деб айтган Пенс.

Январда Пенс ва Трамп ўртасида келишмовчилик бўлгани, унга эса амалдаги президент ўз ўринбосаридан президент сайловлари натижаларига аралашишни талаб қилгани, Пенс эса бунга рад жавоб бергани сабаб бўлган. 

Аввалроқ Пенс Жо Байденнинг инаугурациясида иштирок этишга қарор қилганини маълум қилган. Бу орада Байден Трампнинг инаугурацияда иштирок этмаслигига киноя тарзда изоҳ бериб, уни “яхши қарор” деб атаган.

Мавзуга оид