Жамият | 18:37 / 19.01.2021
16673
2 дақиқада ўқилади

Қўқонлик қўлсиз мусаввир: у паралимпиадага йўлланма олди

Қўқонлик Лутфулло Қодировнинг жисмоний имконияти чекланган – у икки қўлсиз дунёга келган. Аммо бу ўзи қизиққан соҳа устаси бўлишига халал бера олмади.

«Ўн ёшимдан расм чизишни бошлаганман. «Иқтидор» номли тўгаракда устозим Турсунали Аҳмадалиев қўл остида расм чизиш сабоқларини ўрганганман. Бошида расм чизиш қийинчилик туғдирган. Лекин шундай бўлса-да, устозим менга расм чизиш сирларини сабр билан ўргатган.

Ўзим ҳам бошида оёқларимда расм чизишга кўника олмаганман, бироқ бунинг уддасидан чиқдим», – дейди Лутфулло Қодиров.

Қўқон шаҳридаги «Иқтидор» имконияти чекланган болалар марказида сабоқ олган рассом ҳозиргача Қўқон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида шахсий кўргазмаларини ўтказган.

Лутфулло дастлаб санъат коллежида, сўнг олийгоҳнинг тасвирий санъат графикаси йўналишида таҳсил олган. Ҳозирда – ихтисослаштирилган санъат мактабида бадиий раҳбар. Манзара йўналишида кўпроқ тасвирий асарлар яратади.

«2015 йилда республикада илк бора ўзимнинг шахсий кўргазмамни ўтказганман. Одамлар ҳайрон бўлиб, «шу расмлар оёқда чизилганми?» дея сўрашган. Чизган расмларимни одамлар илк марта сотиб олганини кўриб, хурсанд бўлганман. Бу менинг меҳнатимнинг илк натижалари эди», – дейди у.

Лутфулло Қодиров мусаввир бўлиш билан бирга таэквондочи ҳамдир. У – таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси.

«Бу спорт тури билан шуғулланишга катта шижоат билан киришганман. Таэквондода баъзан мувозанатни йўқотасиз, рақибингизга баъзида қўлингиз билан жавоб қайтаришингиз, йиқилганингизда тезда туришингиз керак бўлиб қолади – ҳар икки ҳолатда ҳам мен учун таянч ва суянч вазифасини оёқларим бажаради.

Спортдаги устозимдан жуда миннатдорман. Машғулотга келганимда ҳам, машғулотни тугатганимда ҳам улар мени ечиниб, кийинишимда ғамхўрлик қилади», – дейди Лутфулло Қодиров.

Спортчи яқинда Токио паралимпиадасига бориш имкониятини қўлга киритди. Биз унга олимпиада медаллари билан қайтишни тилаб қоламиз.

Файзулло Султонов тайёрлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди