Жаҳон | 16:07 / 19.01.2021
4322
1 дақиқада ўқилади

Туркия коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг иккинчи босқичига ўтди

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикасига кўра, ҳозиргача мамлакатда 867 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди.

Туркия ҳукумати коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг иккинчи босқичига ўтди, деб хабар бермоқда Haber Turk телеканали.

Телеканалнинг маълумот беришича, шифокорлардан сўнг қариялар ва ногиронлар уйи ходимлари ҳамда у ерда яшовчиларни эмлаш бошланган.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистикасига кўра, ҳозиргача мамлакатда 867 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди.

 Туркияда Хитойнинг Sinovac Biotech корпорацияси ишлаб чиқарган CoronaVac вакцинаси рўйхатга олинган. Мамлакатда оммавий эмлаш 14 январда бошланди.

Мавзуга оид