Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капитолий олдида коронавирус қурбонлари хотирасига 200 мингта байроқ ўрнатилди
Жо Байденнинг инаугурацияси олдидан Вашингтонда юз минглаб байроқлар ўрнатилди. 6 январда Капитолийда юз берган тартибсизликлар сабабли инаугурация кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан ўтади.
Фото: Getty Images
АҚШ пойтахти Вашингтондаги Миллий хиёбонда пандемия вақтида вафот этганлар ва Байденнинг инаугурациясида иштирок эта олмайдиганларни хотирлаш мақсадида 200 мингга яқин байроқ ўрнатилди.
HuffPost нашрининг хабар қилишича, Байденнинг инаугурацияси пандемия ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари сабабли АҚШ тарихида аввалгиларига ўхшамаган ўзгача инаугурация бўлади.


20 январда ўтадиган маросим коронавирус тарқалишини чеклаш мақсадида анча қисқартирилади.
Мавзуга оид
23:18 / 21.01.2026
Германия нега Вашингтонга қарши чиқмади?
22:39 / 21.01.2026
Агар Путин ва Зеленский тинчлик шартномасини тузмаса, улар аҳмоқ бўлади – Трамп
22:11 / 21.01.2026
Бу бизнинг ҳудуд – Трамп Гренландия ҳақида
21:15 / 21.01.2026