16:08 / 20.01.2021
9483

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ўсмоқда

Мамлакат бўйича касаллик юқтирганлар сони 171 232 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Қозоғистонда бир суткада 1134 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Шу билан бирга 948 киши соғайиб, жами тузалганлар сони 155 397 нафарга етган.

Мамлакат бўйича касаллик юқтирганлар сони 171 232 нафарни ташкил этмоқда.

Январ ўрталарида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши маҳаллий вакцина QazCOVID-in’ни вақтинча рўйхатдан ўтказди.    

 Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Нурлибек Асилбековнинг маълум қилишича, яқин орада Россияда ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасини вақтинча рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top