2020 йилда судланган шахсларнинг 10 мингдан ортиғини ёшлар ташкил қилди
2020 йил Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та иш кўриб чиқилган. 27 999 нафар судланган шахсларнинг 3 027 нафари аёллар, 10 371 нафари ёшлар ташкил қилмоқда
Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси маълум қилишича, судларда 781 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.
2020 йилда судланган шахслар сони 27 999 нафарни ташкил этиб, шундан:
- 7 110 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш;
- 19 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди;
- 1 051 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
Судланган шахсларнинг:
- 24 972 нафари эркаклар
- 3 027 нафари аёллар,
- 10 371 нафари ёшлар (шу жумладан 499 нафари вояга етмаганлар)
- 908 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
Шунингдек, 3 434 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 21 970 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 959 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 5 958 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.
222 нафар ёшларга, 37 нафар аёлга ва 1 024 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2019 йилга нисбатан айрим жиноят турлари, хусусан, босқинчилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар учун судланганлик кўрсаткичлари камайди.
Ушбу даврда:
- ярашув институти қўлланилиши натижасида 8 266 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди
- етказилган 267,1 млрд. сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 2 729 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
- 6 681 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 22,1 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 523 нафар шахсга нисбатан 1 214 та иш кўриб чиқилди. 969 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 385 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
15:32 / 22.11.2024
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
15:18 / 13.11.2024