Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ Қамчиқ довонидаги вазият бўйича ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Қамчиқ довонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 16 даража совуқ бўлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.
ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан:
- қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишни;
- газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликни;
- зарурат бўлмаса, тунги вақтларда транспорт воситасида ҳаракатланмасликни сўраган.
Аввалроқ, ЙҲХББ йўл ҳаракати қатнашчиларига махсус маълумот билан чиққанди.
Бошқарма хабарига кўра, ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилмоқда.
Мавзуга оид
10:25
Қамчиқ довонида ёмғир ва қор ёғмоқда, ҳайдовчилардан хавфсизликка риоя этиш сўралди
11:15 / 03.12.2025
Қамчиқ довонида таъмирлаш ишлари сабаб транспорт ҳаракати вақт-вақти билан тўхтатилади
16:46 / 01.12.2025
Айрим дарахтлар гуллай бошлади. Энди нима бўлади?
17:34 / 26.11.2025