18:53 / 23.01.2021
4880

Миллий гвардиячилар Вашингтонда март ойигача қолишлари мумкин

Бунга Трампга нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқиш даврида ва Байденнинг конгрессга илк мурожаати пайтида тартибсизликлар келиб чиқиши эҳтимоли борасидаги хавотирлар сабаб бўлган.

Фото: Mike Segar/Reuters

Америка маъмурияти минг нафар миллий гвардия хизматчисини Вашингтонда март ойигача сақлаб туриш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар берди CNN телеканали.

 Телеканал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, бунга собиқ президент Доналд Трампга нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқиш даврида ва янги президент Жо Байденнинг конгрессга илк мурожаати пайтида тартибсизликлар келиб чиқиши эҳтимоли борасидаги хавотирлар сабаб бўлган.

Аввалроқ Вашингтон мэри Муриэл Боузер "разведка маълумотлари кўп сонли миллий гвардиячилар зарур эканлиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўлган"лигини айтганди.

CNN ўз навбатида Байденнинг инаугурацияси хавфсизлигини таъминлаш учун Вашингтонга жалб этилган 25 минг нафар миллий гвардия хизматчиларининг катта қисми маросимдан 5-10 кун ўтгач уйларига қайтиши тўғрисида хабар берганди.  

 Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Трамп тарафдорлари Вашингтондаги конгресс биносига ҳужум уюштиришди, тартибсизликлар вақтида беш киши ҳалок бўлди.

Top