Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда янги масжид қурилади
Самарқанд шаҳрида янгитдан қад ростлаган Қорасув мавзесида янги жоме масжид қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳрида янгитдан барпо қилинган Қорасув мавзесида янги жоме масжид қурилиши режалаштириляпти. Бугун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Самарқандда бўлиб янги қуриладиган жоме масжиднинг лойиҳаси билан танишган.
Таъкидланишича, Усмонхон Алимов масжид биносини шинам ва намозхонлар учун қулай бўлиши билан биргаликда миллий ва замонавий андозаларга мос ҳолда қуриш лозимлигини айтиб, ўз тавсияларини берган.
Қайд этилишича, Қорасув мавзеси Самарқанд шаҳрида янгитдан барпо этилган бўлиб, бугунги кунда у ерда 80 дан ошиқ кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бу ерга кўчиб келган аҳолининг масжидга эҳтиёжи бор эди. Мана энди бу ерда ҳам янги жоме масжид қуриладиган бўлди.
Хабарда ёзилишича, Усмонхон Алимов бугун Имом Бухорий зиёратгоҳида ҳам бўлган. Унга Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, Диний идора Иш бошқарувчиси Рустам Жамилов ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлик қилишган. Хабарга кўра, Усмонхон Алимовнинг Самарқанд вилоятига сафари давом этмоқда.
Аввалроқ Усмонхон Алимов яқинда Ургутда қад ростлаган муҳташам жоме масжид биносини бориб кўрган ва Пайариқда «Тоҳир Шайх» масжидининг янги биноси қурилишини бошлаб берган эди.
Маълумот учун, ҳозирда Самарқанд шаҳрида 17 та жоме масжид фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026