Ўзбекистон | 15:33 / 25.01.2021
19620
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво оқими кириб келади

Олдинги ҳафта охирида совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ периферияси таъсири пасая бошлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ бўлади, кечалари эса 3-6 даража совуқ атрофида, баъзи жойларда 8 даража совуқ бўлади.

Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 
     
Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6 даражага юқоридир.
    
25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид