Янги авлоддаги Tracker’нинг нархи маълум қилинди
Кроссовернинг базавий комплектация 166,9 млн сўмга тушади. LT комплектацияси эса 222 млн сўм.

Жорий йилнинг 25 январь кунидан бошлаб Chevrolet Tracker кроссовери ўрнини янги авлоддаги Tracker эгаллайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» хабар бермоқда.
Янги Tracker панорама люк, LED чироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудиотизим билан жиҳозланган.
Машинанинг техник хусусиятлари қуйидагича:
- замонавий уч цилиндрли ECOTEC турбомотор;
- аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л/100 км, қуввати 123 от кучи;
- 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;
- калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;
- ёнилғи сарфини тежашга мўлжалланган «STOP-START» интеллектуал тизими;
- янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.
Янги Tracker’нинг нархи бошланғич комплектацияда 145 млн сўмдан бошланади. LT комплектация эса - 193 043 478 сўм.
Компания нархларни қўшимча қиймат солиғисиз (ҚҚС) кўрсатган.
Қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда базавий комплектация 166,9 млн сўмга тушади, LT комплектацияси ҚҚС билан 222 млн сўмни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

07:33 / 27.12.2024
Ўрикзор бозори ёнидаги кўприк устида Tracker бетон симёғочга урилди

10:50 / 31.10.2024
Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди

10:09 / 11.07.2024
Андижонда тез ҳаракатланган Tracker зовурга тушиб кетди

09:56 / 15.04.2024