20:10 / 26.01.2021
5562

Ўзбекистонда кетма-кет йилларда бензин ишлаб чиқариш камаймоқда

2020 йилда республикада 1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган. Ўтган йилларда эса ундан кўпроқ ишлаб чиқарилганди.

Фото: ТАСС

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-декабр ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича маълумот берди. 

Хусусан, ўтган йилда 1 миллион тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ундан аввалги даврга нисбатан кам бўлди.

2019 йилнинг январ-декабр ойларида республикада бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан камайган эди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилда 1 миллион 147 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2019 йилда 1 миллион 25 минг 100 тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Қўмита статистикасида 2020 йил давомида саноат маҳсулотларидан 49,7 миллиард куб метр табиий газ, 1,9 минг тонна керосин, 4,1 миллион тонна кўмир, 733,6 минг тонна нефт ишлаб чиқарилгани қайд этилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январ-декабр ойларида нефт қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (745,7 минг тонна) қисқартирди - 698,6 минг тоннагача.

2019 йил январ-декабр ойларида табиий газ қазиб олиш 59,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (60,3 миллиард куб метр).

2019 йил январ-декабр ойларида Ўзбекистон 2,09 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (2,14 миллион тонна).

Top