Жаҳон | 09:23 / 27.01.2021
3855
2 дақиқада ўқилади

АҚШ яна 200 миллион доза вакцина сотиб олади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат Pfizer ва Moderna компанияларининг коронавирусга қарши вакциналаридан яна 200 млн доза сотиб олишини маълум қилди. Шу тариқа АҚШ сотиб оладиган умумий вакциналар сони 600 млн дозага етади.  

Иккала вакцина ҳам коронавирусдан тўлиқ ҳимоя ҳосил қилиш учун икки марта киритилишни талаб қилади. Шу сабабли 600 млн доза вакцина 300 млн кишига етади. АҚШ аҳолиси эса 325 млнга яқинни ташкил қилади.         

“Бу 300 млн америкаликни эмлаш ва пандемия устидан ғалаба қозониш учун етарли бўлади”, деб айтган Байден Оқ уйдаги нутқи вақтида.

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус вакциналар тарқатилишидаги миллатчилик жаҳон иқтисодиётига 9,2 трлн долларга айланиши мумкинлигини айтган. Унинг таъкидлашича, бой давлатларда эмлаш жадал суръатлар билан бораётган бир пайтда камроқ ривожланган давлатларга “буни кузатиш ва ўз навбатини кутишдан бошқа чора қолмаяпти”.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид