Жаҳон | 17:54 / 27.01.2021
5944
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ИШИДнинг 12 нафар жангариси қўлга олинди

Таъкидланишича, уларнинг беш нафари Россия, тўрт нафари Ўзбекистон ва уч нафари Қирғизистон фуқароларидир.

Фото: AP Photo / Emrah Gurel

Туркия хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик ташкилотининг 12 нафар жангарисини қўлга олди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

"2020 йил 31 декабрда мамлакатимизга Суриядан ноқонуний равишда киришга уринган 12 киши қўлга олинди, улар Райҳонли шаҳри полиция бўлинмасига олиб келинди. Уларнинг беш нафари Россия, тўрт нафари Ўзбекистон ва уч нафари Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланди. Уларнинг барчаси ИШИД террорчилари ҳисобланади", - дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, "ҳар томонлама суриштирув давомида қўлга олинган террорчилардан бири "қизил тоифа"даги қидирувда бўлганлиги аниқланди".

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид