Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россиянинг ички сиёсий ишларига аралашмаслиги маълум қилинди
"Биз демократия тарафдоримиз. Биз инсон ҳуқуқлари тарафдоримиз. Аммо маълум бир партиянинг маълум бир номзоди ёки маълум бир шахснинг тарафдори эмасмиз", - деди АҚШ элчиси.
Қўшма Штатлар Россиядаги ички сиёсий баҳсларга аралашмайди ва қандайдир бир партия ёки шахснинг тарафдори эмас. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливан маълум қилди.
Дипломатнинг қайд этишича, унинг ягона вазифаси Россиядаги америкаликларни ҳимоя қилиш ва "Россиянинг халқаро шартномаларда зиммасига олган мажбуриятларини бажаришини" таъминлаш.
"Мен Россиянинг ҳеч бир фуқаросига қайси етакчини қўллаб-қувватлаши кераклигини айта олмайман. Бу менинг ишим эмас. Мен, биз Россиядаги ички сиёсий баҳсларга аралашмаймиз. Бу россияликларнинг иши", деди Салливан.
"Биз демократия тарафдоримиз. Биз инсон ҳуқуқлари тарафдоримиз. Аммо маълум бир партиянинг маълум бир номзоди ёки маълум бир шахснинг тарафдори эмасмиз", - деб қўшиб қўйди АҚШ элчиси.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026
Наркотузоқ, уруш ва тирик қолиш учун кураш – Луҳанск ва Донецкдан қайтган икки йигит ҳикояси
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
09:58 / 23.05.2026