Ўзбекистонда айни вақтда қанча маҳкум борлиги маълум қилинди
Бугунги кунда Ўзбекистонда 27 минг 500 нафар маҳкум жазони ўтамоқда. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Жазони ижро этиш тизими тасарруфида 27 минг 500 нафар маҳкум жазони ўтамоқда. Бу маълумотлар очиқ бўлиб, бемалол уларни эълон қилиш мумкин.
Жазони ўтаётганларнинг кўп қисми оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумлардир. Уларнинг жиноятлар таснифига эътибор берадиган бўлсак, ўта оғир жиноятларга кўпроқ одам ўлдириш, гиёҳвандлик, фирибгарлик ва босқинчилик боғлиқ жиноятлар биринчи маротаба судланганлар билан кўпроқ учрайди. Бошқа муқаддам судланганлар билан эса кўпроқ ўғрилик шунга ўхшаш оғир турдаги жиноятлар кўплигини айтишимиз мумкин» – дея Жамшид Султоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра пробация бўлинмаларида 57 минг 36 нафар шахс назоратда турибди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд. Жазони ижро этиш муассасаларининг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади.
Жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланаётган шахслар 56,4 фоизни, бўш ўринлар 43,6 фоизни ташкил қилади.
Аввалроқ ИИВ мулозими Ўзбекистонда 2016 йилдан маҳкумларнинг ибодат қилишлари учун рухсат берилгани ҳамда айни дамда маҳкумларнинг онлайн олий таълим олишларига имкон берувчи қарор лойиҳаси тайёрланаётганини айтиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
-
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди
Жаҳон | 10:16
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
Мавзуга оид

19:46 / 28.03.2025
Шавкат Мирзиёев жазо муддатини ўтаётган 488 нафар шахсни афв этди

20:08 / 21.03.2025
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 321 нафар маҳбусни афв этди

21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди

16:33 / 13.12.2024