22:59 / 31.01.2021
13602

Билл Гейтс пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги гапларга жавоб берди

Эмлаш ҳақида ишончсиз гапларнинг тарқалиши коронавирус пандемиясининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Бундай фикрни Microsoft асосчиси Билл Гейтс Suddeutsche Zeitung немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. У, шунингдек, пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди. 

Фото: Getty Images

“Одамлар оддий ечимларни излаши катта чақириқдир. Уларда бу пандемия ортида кимдир турмаганмикин, деган савол туғилади”, деб айтган Гейтс.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, унинг жамғармаси аввал ҳам одамлар томонидан вакцинага ишончсизлик билдирилиши ҳолатига дуч келган.

“Полиомиелитга қарши кураш вақтида Покистон ёки Нигерия каби давлатларда вакцина хавфсиз эмаслиги ва аёлларда бепуштликка олиб келиши ҳақида гаплар юрганди”, деб қўшимча қилган Гейтс.

Миллиардернинг таъкидлашича, бундай хато қарашларга қарши курашиш учун нуфузли одамлар, жамиятнинг катта обрўга эга вакиллари ёки диний етакчиларга мурожаат қилиш лозим. Уларгина вакцинанинг устунликларини аҳолига тушунтира олишлари мумкин.

Коронавирус пандемияси бошиданоқ ижтимоий тармоқ ва интернетда Гейтснинг пандемияга алоқадорлиги ҳақида гаплар урчиганди. Баъзи порталлар ва интернет-фойдаланувчилар миллиардер гўёки Ер аҳолиси ортидан глобал кузатув олиб бориш мақсадида эмлаш орқали одамларни чиплаётгани ҳақида ёзишган. Гейтс бу фаразлар жавоб бериб ўтиришга арзимайдиган “аҳмоқона” миш-мишлар эканини айтган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top