Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмалик ҳарбийлар ҳукуматнинг 11 аъзосини ўзгартиришди
Фото: Reuters
Мьянмада ҳокимиятни қўлга олиб, мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилган ҳарбийлар ҳукуматда янги тайинловлар амалга оширишди. Жумладан, ҳукмрон партия етакчиси ва ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Аун Сан Су Чжи ўрнига ҳамда яна 10 лавозимга янги амалдорлар тайинланган.
Ҳарбийларга тегишли “Мявадди” телевизион тармоғи маълумотларига кўра, Аун Сан Су Чжи ўрнини Вунна Маун Лвин эгаллаган. Шунингдек, ички ишлар; мудофаа; чегара ишлари; режалаштириш, молия ва саноат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар; халқаро ҳамкорлик; ахборот; дин ва маданият ишлари; иммиграция ва аҳоли; соғлиқни сақлаш ва спорт вазирлари ўзгартирилган.
1 февралда Мьянмада ҳарбийлар мамлакат раҳбариятини ҳокимиятдан четлатиб, мамлакатда бир йиллик муддатга фавқулодда вазият киритилишини эълон қилишди. Улар бу ҳаракатларини 2020 йил ноябрда ўтган парламент сайловларидаги сохталаштиришларга жавоблари экани билан тушунтиришган. Жами 30га яқин амалдор, жумладан президент Вин Мьин ва сайловларда ғалаба қозонган партия етакчиси, мамлакат раҳбари Аун Сан Су Чжи ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
08:58 / 20.05.2026
НАТО: АҚШ ҳарбийларининг қисқариши хавф туғдирмайди
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
14:37 / 21.03.2026