Жаҳон | 00:03 / 03.02.2021
4617
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда дунё бозорида газга бўлган талаб рекорд даражада пасайди

2020 йилда жаҳон газ бозорларида талаб 2,5 фоизга ёки 100 миллиард кубметрга камайди. Бунга қиш фаслидаги нисбатан илиқ об-ҳаво ва COVID-19 пандемияси сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: ТАСС

2020 йил жаҳонда табиий газга бўлган талаб 2,5 фоизга пасайди, бу – кузатувлар олиб борилаётган йиллар давомидаги энг катта қулаш. Бу ҳақда Халқаро энергия агентлиги (IEA) ҳисоботида айтилган.

Маълум қилинишича, 2021 йил бошида Осиё ва Европада қишки талабнинг кучайиши сабаб газга бўлган эҳтиёж тиклана бошлаган эди, аммо об-ҳавонинг илиқлашиши бу талабни яна камайтириб юборган.

Таъкидланишича, 2021 йил давомида газ нархларида барқарорлик кузатилмайди. Газ нархи 2019 йилдаги даражасига чиқиши мумкин, аммо ривожланаётган давлатлар бозорларининг тикланишида ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.

Бошқа томондан, сектор талабига турли хил хавф омиллари таъсир қилиши мумкин. Ёқилғи турларининг алмашинуви, саноатнинг секинлашиши ёки об-ҳавонинг илиши каби омиллар шулар жумласидан.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид