11:49 / 03.02.2021
5311

Юнусобод туманидаги бозорда 4 нафар шахс 14 дона телефонни ўғирлаб кетди

2021 йил 27 январь куни соат 03:00ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Деҳқон бозори” олдига келиб, ушбу ерда жойлашган “Credit Express Electronics” МЧЖга қарашли маиший техника дўконининг нархи 3 000 000 сўмлик кириш эшигини синдирган.

Фото: Тергов департаменти

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар дўкон ичига кириб, фуқаро, 31 ёшли Санжар Т.га тегишли турли русумдаги 14 дона уяли телефон аппарати ва “Amazfit” русумли бир дона қўл соатини ўғирлаб, Санжар Т.га жами 58 588 000 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 39 ёшли Умид А., 18 ёшли Азизбек А., 28 ёшли Шерзод Р. ва 22 ёшли Азамат Н. содир қилгани аниқланиб, мазкур дўконда ўғирланган техника воситаларининг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

 

Мазкур ҳолат юзасидан Умид А. ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланиб, қолган техника воситаларини қаерда ва кимга сотганликлари аниқланмоқда. 

Top