Ўзбекистон | 19:03 / 04.02.2021
47737
1 дақиқада ўқилади

Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Автомобил йўллари қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди.

Акбар Сафарович Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди.  

Акбар Шукуров 2011-2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими, 2017-2018 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. У 2018 йил апрелида Жиззах шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган, 2021 йил январида лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид