Ўзбекистон | 16:40 / 04.04.2018
39230
1 дақиқада ўқилади

Жиззах шаҳри ҳокими ўзгарди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Акбар Шукуров Жиззах шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Sangzor.Uz» манбаси хабар берган.

Бу лавозимда 2017 йил апрель ойидан буён Жиззах вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Баҳриддинович Раҳмонқулов ишлаб келаётганди.

Акбар Шукуров 2011—2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими бўлган, 2017 йилнинг февраль ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юрита бошлаганди.

Фото: Акбар Шукуров / blogspot.com

3 апрель куни Фазлиддин Фатҳуллаевич Сагдуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид