19:41 / 05.02.2021
8966

Ziraat Bank’нинг янги бошқарув раиси тайинланди

Ziraat Bank’нинг Маркетинг ва сотиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Зафер Жонпўлат банк бошқарув раиси сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборотлар ягона порталида маълумот берилди.

Зафер Жонпўлат 1976 йил Туркиянинг Элазиг шаҳрида туғилган. Маълумоти олий: Туркиянинг Гази университетида Халқаро муносабатлар соҳасида бакалавр ва магистратура босқичларида ўқиган.

Банкир 1998 йилдан бошлаб банк соҳасида турли лавозимларида ишлаган. 2019 йил август ойидан бошлаб Ziraat Bank Uzbekistan АЖда бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Ziraat Bank 1993 йилда 2та йирик банк – Туркиянинг «Ziraat bankasi» ва Ўзбекистоннинг Агробанки капитали иштирокида ташкил этилган.

2017 йил 31 ноябрда Туркия банки Агробанкнинг 50 фоиз акцияларини сотиб олиши натижасида банкнинг тўлиқ эгасига айланган. Бугунги кунда банкнинг 19та мамлакатда филиаллари ва шуъба банклари мавжуд.

Top