Ўзбекистон | 13:06 / 30.08.2018
17422
1 дақиқада ўқилади

Ziraat Bank Uzbekistan бошқаруви раиси бошқа лавозимга тайинланди

Фото: Anadolu

Кўп йиллардан бери Ўзбекистон-Туркия банки UTBANK ва бу йил бошида Ziraat Bank Uzbekistan номини олган банкнинг бошқаруви раиси вазифасини бажариб келган Эржан Булутнинг лавозими кўтарилди.

У Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ташкил этилган Ziraat Finans Grubu Координатори ва Ziraat Bank Uzbekistan Бошқарув кенгаши маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Шунингдек, Эржан Булут Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTİD) раиси вазифасини ҳам давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ziraat Bank Uzbekistan’да раҳбар ўзгарганди

Мавзуга оид