15:34 / 06.02.2021
8795

Блинкен АҚШ Хитойни жавобгарликка тортмоқчи эканлигини айтди

Блинкеннинг таъкидлашича, АҚШ "Шинжон, Тибет ва Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давом этади".

Фото: Bloomberg

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитой компартияси марказий қўмитасининг ташқи ишлар бўйича комиссияси девонхонаси раҳбари Ян Цзечи билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Давлат департаментининг хабар қилишича, АҚШ ХХРни Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги барқарорликка таҳдид солувчи ҳаракатлари боис жавобгарликка тортиш учун ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан умумий қадрият ва манфаатларни ҳимоя қилиш устида иш олиб боради.

Бундан ташқари, Блинкеннинг таъкидлашича, АҚШ "Шинжон, Тибет ва Ҳонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятларни ҳимоя қилишда давом этади".

У шунингдек, Хитойни Мянмадаги ҳарбий тўнтаришни қоралашда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишга чақирган.

Жума куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин Хитой ҳукумати АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти билан зиддиятга бормаслиги, Вашингтон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришни режалаштираётганини маълум қилганди.

Аввалроқ Жо Байден Қўшма Штатлар Хитойни асосий рақобатчиси деб ҳисоблашини, аммо Америка манфаатларига мос келадиган ҳамкорликка тайёрлигини билдирганди.

Мавзу
Мянмада ҳарбийлар исёни
1 феврал куни Мянмада ҳарбийлар мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аунг Сан Суу Кйини ҳибсга олиб, ҳокимият армия бош қўмондони Мин Ауинг Ҳлаингга ўтганини, бир йил давомида фавқулодда ҳолат режими амалда бўлишини эълон қилишди.
Барчаси
Top