Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бошқаруви ходимлари сони 15 фоизгача оптималлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Унга мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги Олий Мажлис палаталари билан келишув асосида давлат бошқаруви органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.
Лойиҳага кўра, қуйидаги ишлар алмаштирилади:
- бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар, бюрократик тўсиқлар ва мажлисбозликни қисқартириш;
- вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш;
- рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳисобидан иш жараёнларини оптималлаштириш;
- юқоридаги чоралар натижасида давлат бошқаруви ходимлари сонини меҳнат қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда ўртача 15 фоизгача оптималлаштириш;
- вазирликларда фаолиятни туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириш тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 мартга қадар Ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ушбу лойиҳага кўра:
- давлат бошқарувини номарказлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш;
- вилоят, туман, шаҳар ва маҳалла бошқарувида самарадорликни ошириш учун ходимлар сони, маошини ҳудуднинг ўзига хослиги ва иш ҳажмидан келиб чиқиб белгилаш;
- қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар, замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш, малакасини оширишнинг аниқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
13:37 / 02.06.2026
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
20:39 / 11.04.2026
Хонандалар тўлаган солиқлар кескин камайгани маълум бўлди
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
14:39 / 11.10.2025