Жаҳон | 16:24 / 06.02.2021
7246
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг Бордо шаҳрида кучли портлаш содир бўлди, жароҳатланганлар бор

Қайд этилишича, портлаш овози бутун мавзега эшитилган, дўконларнинг ойналари парчаланиб кетган. 

Фото: Twitter/Nicolas Laplume

Франциянинг Бордо шаҳридаги уйлардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида уч киши жароҳатланган, икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, портлаш овози бутун мавзега эшитилган, дўконларнинг ойналари парчаланиб кетган. 

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Портлаш содир бўлган бинога сезиларли талафот етган, унинг қулаб тушиш эҳтимоли бор.

Мавзуга оид