Фан-техника | 18:20 / 06.02.2021
19435
1 дақиқада ўқилади

Telegram асосчиси Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

Шайх ижодкор инсонлар ва ижодкорона ғоялар эгаларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни тақдим этишда давом этишини маълум қилган.

Фото: Instagram /dubaimediaoffice

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Дубайнинг валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум билан учрашди. Бу ҳақда Дубай ҳукумати матбуот хизмати Instagram саҳифасида хабар берди.

 36 ёшли дастурчи ва 38 ёшли шайх ўртасидаги учрашув Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув тафсилотлари тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.

Шайхнинг сўзларига кўра, Дубай ҳукумати ва аҳолиси шаҳар муваффақиятга интилганлар, орзуларини глобал натижага айлантира оладиганлар учун ўзига хос платформа сифатидаги мақомини мустаҳкамлаганлиги билан фахрланади.

«Биз ижодкор инсонлар ва ижодкорона ғоялар эгаларини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни тақдим этишда давом этамиз», — деди у.

 Охирги маълумотларга кўра, Telegram фойдаланувчилари сони 570 миллионга етган, компаниянинг бозор қиймати 20 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда.

Мавзуга оид