2022 йилдан 30 та ОТМ ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади
2022 йил 1 январдан Ўзбекистондаги 30 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Холиқов Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган форумдаги маърузасида шу ҳақда таъкидлаб ўтган.
Вазирлик вакили келтирган статистикага кўра, ҳозирда Ўзбекистондаги 132 та ОТМнинг 71 тасида сиртқи таълим, 18 тасида кечки таълим, 147 тасида магистратура йўналишларида таълим берилмоқда.
Сўнгги тўрт йилда ОТМларда таҳсил олувчи талабалар сонида сезиларли ўсиш кузатилган. 2016 йилда мавжуд 77 та ОТМда 279 674 нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 590 077 нафарга етган.
Натижада ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 25 фоизга кўтарилган. 2021–2022 йилги қабул жараёнида эса бу кўрсаткич 27 фоизга етказилади.
2021/22 ўқув йилида 62 та ОТМда таълим жараёнини бошқаришнинг рақамлаштирилган ахборот тизими, 58 та ОТМда кредит-модуль тизими жорий этилади. Таълим йўналишлари мутахассислик фанлари ўқув юкламасининг 48 фоизи амалий машғулотлар учун ажратилади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди
Жаҳон | 15:14
-
Қурбон Ҳайитга ҳақиқий совға – Фақат Golden House’да!
Ўзбекистон | 15:10
-
Тошкентда Nexia хавфсизлик оролчасидаги пиёдани уриб юборди
Ўзбекистон | 15:08
Мавзуга оид

10:53 / 16.05.2025
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради

20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди

20:45 / 06.05.2025
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

22:51 / 03.05.2025