Ўзбекистон | 07:53 / 08.02.2021
5353
1 дақиқада ўқилади

8 феврал куни Ўзбекистонда нам ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради 

8 февралда кундуз куни Ўзбекистонда йилнинг шу даври учун нам ва деярли илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 10-12 даража илиққача исийди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид