Фан-техника | 20:00 / 08.02.2021
12946
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Mobiuz акцияси якунланишига 2 кун қолди

Фото: Mobiuz

10 февраль охиригача «Mobiuz билан бахтли миллионлар» акцияси иштирокчисига айланишингиз ва 113 та пулли совринлардан бирининг эгаси бўлишингиз мумкин.

Mobiuz мобил алоқа оператори абонентларга ўз эҳтиёжлари учун Интернет-тўпламни фаоллаштиришни ва шу билан бирга пул совринларини ютиб олиш имкониятини қўлга киритишни таклиф қилмоқда. Ҳар бир уланган тўплам ютиш имкониятини оширади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган "Mobiuz билан бахтли миллионлар" акцияси аста-секин ўз якунига етмоқда. Аммо 10 февралгача ҳали вақт етарли – ҳар ким қолган фурсатдан фойдаланиб, омадини синаб кўриши мумкин!

Бунинг учун Mobiuzнинг жисмоний шахслар учун тариф режаларидан бирига уланиб, 35 минг сўмга 5555 МБ махсус тўпламини харид қилиш керак (*102*5555#). Абонент автоматик равишда танлов иштирокчилари рўйхатига киритилади ва сотиб олинган тўплам унга умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллиард сўм бўлган акцияда ютиш учун битта имконият беради.

Mobiuz мобил алоқа оператори ўтган йилги “AvtoMOBI” акциясининг тажрибасидан келиб чиқиб, барча ҳудудлардаги абонентлари учун истисносиз тенг ютиб олиш шароитларини яратди. Танловда жами 113 та – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 вилоятнинг ҳар бирида 8 тадан ғолиб аниқланади. 

Хусусан, ҳар бир ҳудудда беш нафар ғолиб 1 миллион сўмдан (жами 70 та соврин), биттадан 10 миллион сўм (14 та соврин), биттадан 20 миллион сўм (14 та соврин), биттадан 50 миллион сўм (14 та соврин) ютади. 350 миллион сўмга тенг асосий соврин барча иштирокчилар ўртасида ўйналади.

Тўпланган имкониятларни текшириш учун *161# USSD-сўровидан фойдаланиш мумкин.

10-февралдан кейин босқичма-босқич абонент рақами тегишли ҳудудга қараб иштирокчиларнинг ҳар бир имкониятига ноёб ID-код берилади. Масалан, агар абонент бутун акция давомида 7 та имконият тўплаган бўлса, унда у 7 та ID-код олади.

Мобил алоқа оператори иштирокчиларга уларнинг ID-кодлари, ғолибларни аниқлаш маросими санаси ва вақти ҳақида маълумотни қўшимча равишда тақдим этади. Ғолиб бўлган ID-кодлар одамлар аралашувисиз онлайн тарзда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади.

Буларнинг барчаси қандай амалга ошиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш учун Mobiuzнинг ўтган йилги “AvtoMOBI” акцияси ғолибларини аниқлаш маросимини томоша қилишни таклиф қиламиз: https://youtu.be/MmkkNPemiOk.

“AvtoMOBI” акцияси ғолиблари билан ушбу ролик орқали яқинроқ танишиб олишингиз мумкин: https://youtu.be/tsGT1mXWwH0

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид