Россия албаниялик дипломатнинг мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди
Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу Россиянинг Тиранадаги элчихонаси биринчи котибининг Албаниядан чиқариб юборилишига нисбатан жавоб чорасидир.
Россия Албаниянинг Москвадаги элчихонаси биринчи котиби Йонида Дрогуни персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Албаниялик дипломат мамлакатни 72 соат ичида тарк этиши лозим. Россия ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бу Россиянинг Тиранадаги элчихонаси биринчи котибининг Албаниядан чиқариб юборилишига нисбатан жавоб чорасидир.
«Албания томонининг ҳаракатларини мамлакатда бошланган сайлов кампанияси шароитида сиёсий очко йиғиш, Ғарбдаги Россияга қарши кучларнинг айтганини қилиш ва уларнинг қўллаб-қувватлашига эришиш мақсадидаги иғвогарлик деб биламиз», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Россия аввалроқ Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда қатнашгани сабабли Германия, Польша ва Швециянинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024