Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2020 йилда 7,1 минг тонна лимон экспорт қилди
Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 8,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берган.
2020 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 3,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 2,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
- Афғонистон – 87,7 тонна;
- Украина – 20,6 тонна.
Ҳудудлар кесимида энг кўп лимон Андижон (500,3 тонна), Хоразм (414,8 тонна) ва Сурхондарё (392,5 тонна) вилоятларидан экспорт қилинган. Мос равишда энг кам лимон экспорти Наманган (минг тонна), Тошкент (1,3 тонна) ва Фарғона (2 тонна) вилоятларига тўғри келган.
Аввалроқ, 2020 йилнинг январ-декабр ойлари давомида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида умумий қиймати 260,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилгани ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсиш кузатилгани ҳақида маълумот берилган.
Мавзуга оид
10:41 / 16.01.2026
Ўзбекистон олмаси экспортида асосий улуш икки давлат ҳиссасига тўғри келди
12:34 / 15.01.2026
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026