Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Беқарорлик фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кутилмоқда, бу ерда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 12-17 даража илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 3-8 даража илиқни ташкил этади.