07:47 / 11.02.2021
2776

Бугун республика бўйича ёғингарчиликсиз, булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчиликсиз, булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, фақат Фарғона водийсининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республикада баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 12-17 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Эрталаблари туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқни ташкил этди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Top