Ўзбекистон | 13:22 / 11.02.2021
10160
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда орқа шинаси ҳаво чиқариб юборган «Ласетти» бетон тўсиққа урилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 14:00ларда Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 982-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, “Термиз-Тошкент” йўналишида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “Ласетти” автомобилининг орқа шинаси ҳаво чиқариб юбориши оқибатида, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Натижада, ушбу автомобилнинг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид