22:50 / 12.02.2021
5436

Байден америкаликларни йил давомида ниқоб тақишга чақирди

АҚШ президентининг фикрича, ниқоб тақиш кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин.

Фото: Evan Vucci/AP/dpa

АҚШ президенти Жо Байден америкаликларни кенг миқёсдаги эмлаш режасига қарамасдан 2021 йил давомида ниқоб тақишга чақирди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

У бошқалардан ҳаттоки уч метр масофада бўлса ҳам ниқоб тақишини таъкидлади. Байденнинг фикрича, бу кўплаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга ёрдам бериши мумкин.

78 ёшли Байден 21 декабрда Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланганди. У ўшанда ҳамюртларига намуна бўлиш ва вакцинанинг хавфсизлигини кўрсатиш учун шундай қилганини айтганди.

11 январ куни Байден вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top