Ўзбекистон | 12:46 / 12.02.2021
8974
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади - «Ўзгидромет»

Бугун қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Хоразм вилоятида булутлилик кўпайиши ҳисобига бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 

Фото: Livejournal

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат фони иқлимий меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлади ва 15-20 даража илиқ, жанубда 20-25 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага булутли массив жануби-шарқ томонга силжиди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик эҳтимоли кам. Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиши давом этади, кечалари 3-8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари эса ҳаво 17-20 даража илиққача, жанубда 23-25 даража иссиққача кўтарилади. Дам олиш кунларига ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кўп бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид