Тожикистон ўтган йили табиий офатлардан 5,2 млн доллар зарар кўрди
Мамлакат фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси раҳбари Рустам Назарзоданинг сўзларига кўра, 141та яшаш жойига зарар етган, улардан 41таси бутунлай, 100таси қисман вайрон бўлган.
Тожикистонда ўтган йили табиий офатлардан кўрилган зарар 58 млн 911,4 минг сомонийни (5,2 млн доллар) ташкил этди.
Мамлакат фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси раҳбари Рустам Назарзоданинг сўзларига кўра, 141та яшаш жойига зарар етган, улардан 41таси бутунлай, 100таси қисман вайрон бўлган.
Шунингдек, 22та таълим муассасаси, 89 км йўл, 14та кўприк, 15 км электр узатиш линияси, 18 минг 817 гектар қишлоқ хўжалик ерларига зарар етган.
Маълумот берилишича, 2017 йилда табиий офатлардан кўрилган зарар 4,4 млн, 2018 йилда 3,6 млн ва 2019 йилда 3,2 млн долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
16:48 / 30.09.2024
«Ҳелен» тўфони АҚШнинг олти штатини қамраб олди — фотосуратлар
18:41 / 29.08.2024
Японияга «Шаншан» тўфони ёпирилди
20:30 / 09.08.2024
Қирғизистондаги 368 та тоғли кўлда ёрилиш хавфи борлиги маълум қилинди
23:29 / 25.07.2024