Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда янги ҳукумат қасамёд қилди
Янги маҳкамадан жами 23 нафар вазир ўрин олди. Истеъфога чиққан Жузеппе Конте ҳукуматидаги қатор вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолди.
Италияда Марио Драги бошчилигидаги янги ҳукумат қасамёд қилди. Қасамёд маросими мамлакат президенти Сержо Маттарелла иштирокида бўлиб ўтди.
Янги маҳкамадан жами 23 нафар вазир ўрин олди. Истеъфога чиққан Жузеппе Конте ҳукуматидаги қатор вазирлар, жумладан ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо, ички ишлар вазири Лучану Ламоржезе, соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанцу, маданият вазири Дарио Франческини, мудофаа вазири Лоренцо Гуэрини ўз лавозимларини сақлаб қолди. Стефано Патуанелли иқтисодиёт вазирлигидан қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтди.
Италия марказий банки бош директори Даниэле Франко иқтисодиёт вазири лавозимини эгаллайди. Марио Драги мамлакат конституцион судининг собиқ раиси Марта Картабияни адлия вазири этиб тайинлади.
Италияда 13 январда икки нафар вазир истеъфога чиқишини маълум қилганидан сўнг сиёсий инқироз юзага келганди.
26 январда Конте бош вазирликдан истеъфога чиқди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026