13:56 / 17.02.2021
5170

2020 йилда мева ва сабзавотлар экспорти 16,5 фоизга камайди

2020 йилда Ўзбекистон қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган 1,5 миллион тонна мева ва сабзавот махсулотларини экспорт қилган.

2020 йилнинг январ-декабр ойлари давомида Ўзбекистон қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган 1,5 миллион тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 199,1 миллион долларга ёки 16,5 фоизга камайган.

Статқўм маълумотларига кўра, мева ва сабзавотлар энг кўп экспорт қилинган давлатлар:

  • Россия – 255,4 миллион доллар;
  • Қозоғистон – 251,4 миллион доллар;
  • Қирғизистон – 181,1 миллион доллар;
  • Покистон – 75,5 миллион доллар;
  • Хитой – 70,1 миллион доллар;
  • Афғонистон – 49,4 миллион доллар.

Мева ва сабзавотлар экспортида узум энг катта улушни эгаллаган. Ўтган йил давомида қиймати 133,1 миллион долларга тенг бўлган 140,5 минг тонна узум экспорт қилинган.

2020 йилда хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар сифатида Тошкент (347,8 минг тонна), Фарғона (207,2 минг тонна), Самарқанд (144,4 минг тонна) ва Сурхондарё(132,4 минг тонна) вилоятлари қайд этилган.

Маълумот учун, 2020 йилда республика умумий экспортида мева ва сабзавот маҳсулотларининг улиши 6,7 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ, 2020 йилда қиймати 8,6 миллион долларга тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон ва қиймати 48,6 миллион долларга тенг 97 минг 500 тонна хурмо экспорт қилингани маълум қилинганди.

Top