Самарқанд вилоятида алиментдан қарздор ота икки фарзанди учун уйини берди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида алиментдан қарз бўлган ота болаларига уйини ҳисоблаб берди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан 2017 йил 14 июнда қарздор О.А.дан даъвогар Х.Э.нинг фойдасига икки фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда даромаднинг учдан бир ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Шундан сўнг мазкур ижро ҳужжати МИБ Пахтачи бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Таъкидланишича, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида МИБ ижрочилари томонидан қарздор отага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилганда, у ўз номида бўлган уйни фарзандларига бериш истагини билдирган.
Натижада, алиментдан қарз бўлган ота ўзаро келишув асосида Пахтачи туман ҳудудида жойлашган уйини собиқ турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берган ва мазкур ижро ҳужжати тегишли тартибда тугатилган.
Мавзуга оид
15:49 / 02.10.2024
Самарқандда тормози ишламай қолган “Камаз” 7 та машинани пачоқлади
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди
11:45 / 12.09.2024