Ўзбекистон бўйлаб мавсумий ёғингарчилик ортидан бирмунча талафотлар кузатилмоқда.

Фарғона вилояти Бешариқ тумани

Ўзгидромет хабарига кўра, 1 май соат 22:20 ларда Тожикистоннинг Суғд вилояти тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик кузатилиши натижасида Исфара дарёси орқали Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги “Ровот” гидроузелига 100 м³/с миқдорида сел оқими келган.

Сел сувларининг 30 м³/сек қисми Исфара тўйинтирувчи бетон (ИПК) канали орқали “Бахмал” СТБга, қолган қисми сел сувларини қабул қилувчи ҳавзаларга йўналтирилган.

Шунга қарамай, сел сувлари Бешариқ туманидаги Ворух, Ворухдашт, Янгиқўрғон ва Рапқон маҳаллалари ҳудудларига ҳам оқиб тушган.

Рапқон шаҳарчаси / Uzb_Meteo Telegram-канали эълон қилган видеолардан кадрлар

Telegram'даги Uzb_Meteo канали тарқатган видеоларда Рапқондаги сув босган ва электр тармоғи ўчган ҳовлини кўриш мумкин. Шаҳарчанинг ёритилмаган кўчалари сув билан қопланган.

Сурхондарёда ҳам сел кузатилди

2 май куни тахминан соат 08:46 ва 08:55 атрофида тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши натижасида Бойсун тумани Чилонзор МФЙда жойлашган Шеробод Чилонзор кузатув гидропостига тахминан 15-20 м3/с атрофида келган сел сувлари оқиб келди, дейилади Ўзгидромет хабарида.

Экология қўмитаси хабарига кўра, 2 май куни тонгги 06:30 да кучли сел келиши натижасида Бойсун туманидаги нефт ҳандақлари яна бузилган ва табиий ҳавзаларга нефт аралаш суюқлик оқиб чиққан.

Фото: Экология қўмитаси

Uzb_Meteo'нинг ёзишича