Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Ўзбекистонда 12та инвестиция лойиҳасини амалга оширади
Будапешт шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми доирасида 12та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича икки томонлама битимлар имзоланди. Шунингдек, 76та янги истиқболли инвестиция лойиҳаси устида биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олинди.
17 феврал куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳрида Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми ўтказилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, тадбир якунида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида паррандачилик, балиқчилик, чорвачилик ва озиқ-овқат саноати соҳаларида 12та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки томонлама битимлар имзоланди.
«Венгрия ҳукумати ҳар икки мамлакатга устувор бўлган йўналишларда иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда, шунингдек, венгр компанияларини ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга чақирмоқда», дея таъкидлаган Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто.

Шунингдек, 76та янги истиқболли инвестиция лойиҳаси устида биргаликда ишлашни давом эттиришга келишиб олинган. Шундан 26таси бўйича Ўзбекистон ва Венгрия тарафлардан ҳамкорлар аниқланган бўлиб, тегишли музокаралар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида «G2B» ва «В2В» учрашувлари ўтказилган. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Савдони ривожлантириш бўйича Венгрия агентлиги ўртасида ўзаро сайёҳлик оқимлари ҳажмини кўпайтириш бўйича Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси ҳамда Венгрия Сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган.
Аввалроқ, Венгрия 2023 йилгача ҳар йили 100 нафар ўзбекистонлик талабаларга Венгрия университетларида имтиёзлар тақдим этилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026