Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бозоров айтилган ишни муҳокама қилмай бажарарди» – президент
Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда. Сессия давомида президент Наманганнинг олдинги ҳокими ҳақида илиқ фикр билдирди.
«Яна такрорлайман, Наманганда йирик корхоналар йўқ, лекин Бозоров айтганимни қилиб, тадбиркорларга эргашди ва вилоятни ривожлантирди. Бозоров айтилган гапни муҳокамасиз бажарарди, мени жуда яхши тушунарди. Раҳматли Барноев ҳам шунақа эди, натижада Бухоро қисқа муддат ичида ўзгарганди», – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Хайрулла Бозоров 5 феврал куни ушбу лавозимга тасдиқланди.
2020 йилнинг 20 сентябрида бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида коронавирусдан вафот этди.
Мавзуга оид
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
11:38 / 27.01.2026
Наманганда Cobalt ва йўловчи автобус тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди
11:10 / 16.01.2026